15:17 / 14.10.2022
24970

Велоспортчи Самандар Султонов Осиё чемпиони унвонидан маҳрум бўлди 

Самандар Султонов 3 йил муддатга дисквалификация қилинди.

Фото: olympic.uz

Самандар Султоновнинг допинг-синамасида тестостерон тақиқланган моддаси аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, шу сабабли велоспортчи 3 йил муддатга дисквалификация қилинди.

Спортчи 2022 йил 9 май кунидан бошлаб шу кунга қадар эришган барча натижалари ва рейтинг очколаридан маҳрум бўлди.

Жумладан, Самандар Султонов 2022 йилдаги Осиё чемпиони унвонидан ҳам маҳрум бўлди.

Top