11:01 / 18.10.2022
5576

Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасидаги “Заковат” турнири якунига етди

16 октябрь куни Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасидаги “Заковат” турнирининг республика босқичи бўлиб ўтди. Худди мактаб ўқувчилари турниридек, бу мусобақа ҳам Ўзбекистон тарихида илк марта ташкил этилди ва Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олди.

Фото: Заковат

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 20 январдаги “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-96-сонли қарорида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва “Заковат интеллектуал клуби” нодавлат нотижорат ташкилотига ўзаро ҳамкорликда Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинини ўтказиш вазифаси юкланган эди.

Фото: Заковат
Фото: Заковат
Фото: Заковат

Ушбу қарор ижроси доирасида масъул ташкилотлар улкан масштабли турнирни аъло даражада ўтказди. Мусобақа икки босқичда (вилоят ва республика) бўлиб ўтди.

Фото: Заковат

Шу йилнинг 5 октябр куни мусобақанинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Ушбу босқич республикамиздаги 14 та ҳудуддан жами 535 та ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларини қамраб олди. Яъни бу босқичда 535 та жамоа ва 3745 нафар ўқувчилар вилоят босқичида қатнашди. Вилоят босқичи ўйинлари натижасида ҳар бир ҳудуддан учтадан энг кучли жамоалар республика босқичи учун саралаб олинди.

Фото: Заковат

Шундай қилиб, 16 октябр куни Тошкент шаҳрида мамлакатимизнинг энг зукко таълим муассасаларидан келган 42 та жамоа (294 нафар ўқувчи) ғолиблик учун беллашди.

Фото: Заковат

Ҳис-ҳаяжонга бой бўлган республика босқичида қуйидаги жамоалар ғолиб бўлди:

  • 1-ўрин - УрДУ академик лицейи жамоаси;
  • 2-ўрин - ИИВ Навоий академик лицейи жамоаси;
  • 3-ўрин - ИИВ Фарғона академик лицейи жамоаси.
Фото: Заковат

Мазкур жамоаларнинг ҳар бир аъзосига ҳамда мураббийига “Заковат интеллектуал клуби” ННТ томонидан қимматбаҳо ноутбуклар совға қилинди.

Фото: Заковат

Эндиликда ушбу жамоалар аъзолари олий таълим муассасаларига базавий тўлов контракт асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади.

Шунингдек, уларнинг ҳар бирига бир ўқув йили давомида ҳар ой қуйидаги миқдорда “Заковат” стипендияси тўлаб борилади:

  • 1-ўрин: БҲМнинг 5 баравари (1,5 млн сўм, йил давомида жами 18 млн сўм);
  • 2-ўрин: БҲМнинг 4 баравари (1,2 млн сўм, йил давомида жами 14,4 млн сўм);
  • 3-ўрин: БҲМнинг 3 баравари (900 минг сўм, йил давомида жами 10,8 млн сўм).
Фото: Заковат
Фото: Заковат

Бундан ташқари, республика босқичида кучли учликка кира олмаган жамоаларнинг ҳар бир аъзоси ва мураббийига ақлли соат ва китоблар эсдалик совғалар сифатида тақдим этилди.

Фото: Заковат
Top