Ўзбекистон Энергетика вазирлигида General Electric компаниясининг Россия ва МДҲ бўйича президенти Бела Ференси билан музокаралар ўтказилди.
Учрашувда мавжуд иссиқлик электр станциялари хизмат кўрсатиш хўжалигини ривожлантириш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, мавжуд ускуналарни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишда General Electric компанияси юқори малакали мутахассислари раҳбарлигида кадрлар тайёрлаш масалаларига эътибор қаратилди.
Учрашув якунида кўриб чиқилган йўналишлар бўйича ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилишни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.