10:21 / 25.10.2022
6489

Ўзбекистон Таиланддан автомобил ва халқ табобати маҳсулотлари сотиб олишни йўлга қўймоқчи

Ўзбекистоннинг Бангкокдаги бош консули Таиланд Савдо вазирлиги Халқаро савдо музокаралари департаменти бош директори Орамон Саптавитҳам билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Dunyo

Томонлар Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, кимё саноати маҳсулотлари, Таиланддан эса автомобиль, электротехника саноати, қишлоқ хўжалиги, косметика ва халқ табобати маҳсулотлари савдосини жадаллаштириш хусусида фикр алмашди.

Орамон Саптавитҳам ўзаро савдо ҳажмини кўпайтириш мақсадида мавжуд имкониятлар билан яқиндан танишиш учун бизнес доиралари вакилларининг ўзаро ташрифларини кўпайтириш муҳимлигини ва ушбу йўналишдаги чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Таиланднинг халқаро ташкилотлар доирасидаги муносабатларига алоҳида эътибор қаратилди. Таиланд Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлиги тасдиқланди.

Top