08:51 / 02.11.2022
9514

Ҳайдовчи қандай ҳолатда фойдаланиш учун машинасини беришга мажбур экани айтилди

Транспорт воситаси ҳайдовчиси қатор ҳолларда фойдаланиш учун транспорт воситасини беришга мажбурдир. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали ёзмоқда.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, улар қуйидагича ҳолатлардан иборат:

ИИО, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати ва Президент давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажариш учун;

мазкур ходимлар йўл-транспорт ҳодисаси туфайли шикастланган ёки носоз транспорт воситаларини шатакка олиш учун (фақат юк автомобилидан);

кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатишга кетаётган тиббиёт ходимларига ҳамда зудлик билан тиббий ёрдамга муҳтож бўлган фуқароларни даволаш-профилактика муассасасига олиб боришга.

Бунда, транспорт воситасидан фойдаланган шахс ҳайдовчи талаб қилганда йўл варақасига юрилган вақтни, босиб ўтилган масофани, ўз исми-фамилияси, мансаби, иш жойи номини, йўл варақаси бўлмаган тақдирда, белгиланган тартибда маълумот ёки хабар ёзиб бериши керак.

Top