Тошкент вилояти автомобил йўллари ҳудудий бош бошқармаси бўлим бошлиғи пора билан қўлга тушди
Тошкент вилоятида тадбиркорнинг 500 долларини қўлга киритмоқчи бўлган бўлим бошлиғи ушланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура департаменти.
Департамент ва ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан Нурафшон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси бўлим бошлиғи Ф.А. «Т.М.» оилавий корхонасига тегишли иккита савдо дўконининг техник шарт ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига корхона раҳбари Ж.Ш.дан 500 долларни фирибгарлик билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
23:07 / 21.12.2024
Тошкент вилоятида чиқинди полигонлари хизмат нархи оширилади
16:16 / 17.12.2024
Тошкент вилоятида 8,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган цех фош этилди
20:14 / 16.12.2024
Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
21:41 / 14.12.2024