02:13 / 30.11.2022
15630

ЖЧ-2022. Англия Уэльсни, АҚШ Эронни мағлуб этиб 1/8 финалга йўлланма олди

Фото: Reuters

Қатарда ўтаётган жаҳон чемпионатида В гуруҳи ўйинлари якунланди.

Сўнгги турда Англия (7) Уэльс (1) дарвозасига жавобсиз 3та тўп киритиб, 1-ўрин билан плей-оффга йўл олди. Инглизлар сафида Рэшфорд дублга эришди, Фоден ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. 

Иккинчи йўлланма Эронни (3) минимал ҳисобда мағлуб этган АҚШга (5) насиб этди. Пулишичнинг голи америкаликларни кейинги босқичга олиб чиқди.

Шу тариқа 1/8 финалнинг икки жуфтлиги маълум бўлди — 3 ноябр куни А гуруҳи ғолиби Нидерландия В гуруҳида 2-ўринни эгаллаган АҚШга қарши баҳс юритса, 4 ноябрда В гуруҳи етакчиси Англия А гуруҳида 2-поғонадан жой олган Сенегал билан ўйнайди.

ЖЧ-2022. В гуруҳи. 3-тур
Эрон — АҚШ 0:1

Гол: Пулишич (38). 
Эрон – Бейранванд, Ризоян, Пуралиганжи, Ҳусайни, Муҳаммади, Голизода (Ансарифард, 77), Ҳожисафи (Жалоли, 71), Иззатуллоҳи, Нуруллоҳи (Туроби, 71), Торимий, Озмун (Қуддус, 46).
АҚШ – Тернер, Дест (Мур, 82), Рим, Картер-Викерс, Робинсон, Адамс, Маккенни (Акоста, 65), Муса, Пулишич (Ааронсон, 46), Веа (Циммерманн, 82), Саржент (Райт, 77).
Огоҳлантиришлар: Адамс (43), Ҳусайни (77), Жалоли (90+6).

 

Уэльс — Англия 0:3
Голлар: 
Рэшфорд (50, 68), Фоден (52).
Уэльс – Уорд, Уильямс (Робертс, 36), Родон, Мифем, Дэвис (Моррелл, 59), Робертс, Ампаду, Рэмзи, Аллен (Колвилл, 81), Бэйл (Жонсон, 46), Мур, Жеймс (Уилсон, 77).
Англия – Пикфорд, Уокер (Александер-Арнолд, 57), Магуайр, Стоунз, Шоу (Триппьер, 65), Ҳендерсон, Райс (Филлипс, 57), Беллингем, Фоден, Кейн (Уилсон, 57), Рэшфорд (Грилиш, 75).

Огоҳлантиришлар: Жеймс (29), Рэмзи (61).

 

Top