14:27 / 12.12.2022
5323

«Илҳом» театрида ёнғин юз берди

Тошкент шаҳрида жойлашган «Илҳом» театрида ёнғин рўй берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилмоқда.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Қайд этилишича, бугун, 12 декабрь куни соат 03:34 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани «Ўрда» МФЙ, Пахтакор кўчасида жойлашган «Илҳом» театри биносида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:39 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 03:58 да қуршаб олинган ва соат 04:00 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида театр биноси 1-қават ҳоллининг 80 квадрат метр майдонда ички қисми ва жиҳозлари ёниб зарарланган. Тезкор ҳаракатлар сабабли ёнғиндан бинонинг 600 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Top