02:03 / 14.12.2022
37510

ЖЧ-2022. Аргентина Хорватияни йирик ҳисобда енгиб финалга йўл олди, Мессида гол+ассист, Альваресда дубль

Фото: ФИФА

2022 йилги жаҳон чемпионатида дастлабки финалчи аниқланди. 

Биринчи яримфиналда Аргентина Хорватия билан тўқнаш келиб, рақиб дарвозасига жавобсиз 3та тўп киритди. Месси ҳисобни очган бўлса, Альварес дублга эришди. 

Лео ажойиб рейди орқали ассистни ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйди ва ушбу мундиалда гол+паслар сони бўйича Франция ҳужумчиси Килиан Мбаппени (7) ортда қолдириб, пешқадамга айланди — 8. Тўпурарлар пойгасида эса иккала футболчида ҳам голлар сони тенглашди — 5.

Аргентинанинг финалдаги рақиби 14 декабр оқшомидаги Франция-Марокаш баҳсида аниқланади. Финал 18 декабр куни бўлиб ўтади.

ЖЧ-2022. Яримфинал
Аргентина — Хорватия 3:0

13 декабр, «Лусаил»
Голлар: Месси (34, пенальти), Альварес (39, 69).
Аргентина – Эмилиано Мартинес, Молина (Фойт, 86), Отаменди, Ромеро, Тальяфико, Де Паул (Паласиос, 74), Мак Аллистер (Корреа, 86), Паредес (Лисандро Мартинес, 62), Фернандес, Месси, Альварес (Дибала, 74).
Хорватия – Ливакович, Юранович, Ловрен, Гвардиол, Соса (Оршич, 46), Модрич (Маер, 81), Ковачич, Брозович (Петкович, 50), Перишич, Пашалич (Влашич, 46), Крамарич (Ливая, 72).
Огоҳлантиришлар: Ливакович (32), Ковачич (32), Ромеро (68), Отаменди (71).

Мавзу
Қатар-2022
20 ноябр куни Қатарда футбол бўйича жаҳон чемпионати бошланди.
Барчаси
Top