Путин қўшинларни тайёрлашда НАТО тажрибасини ўрганиш бўйича кўрсатма берди
Россия президенти НАТО давлатларининг тажрибаси ва тактикасини таҳлил қилишга чақирди.
Россия президенти Владимир Путин Мудофаа вазирлиги ва Қуролли кучлари Бош штабига НАТО давлатларининг тажрибаси ва тактикасини таҳлил қилиш, уларни қўшинларни тайёрлаш ва армияни жиҳозлаш дастурига киритиш бўйича топшириқ берди.
«НАТО кучлари, махсус ҳарбий операция давомида бизга қаршилик кўрсатиш учун фаол қўлланиладиган воситалар ҳақидаги маълумотлар бизга маълум. Уларнинг барчасини синчиклаб таҳлил қилиш ва Қуролли кучларимизни ривожлантиришда, махсус хизматларнинг жанговар салоҳиятини оширишда улардан фойдаланиш керак», деди Путин.
Россия президенти сўзларига кўра, қуролли кучлар «махсус операция» давомида катта жанговар тажрибага эга бўлган.
«Мудофаа вазирлиги ва Бош штабнинг вазифаси тажрибани синчиклаб таҳлил қилиш, имкон қадар тезроқ тизимлаштириш, уни шахсий таркибни тайёрлаш, умуман қўшинларни тайёрлаш ва қўшинларни зарур жиҳозлар билан таъминлаш бўйича дастур ва режаларга киритишдан иборат», деди Путин.
Путин таъкидлаганидек, «махсус операция» тажрибаси, шунингдек, Россия қўшинларининг Суриядаги амалиётлари жанговар тайёргарликни, шу жумладан машқлар ва машғулотларни жиддий яхшилаш учун асос бўлиши керак.
Мавзуга оид
15:59
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
07:50 / 24.12.2024
Анапа аҳолиси мазут тўкилиши сабабли Путинга мурожаат билан чиқди
14:14 / 23.12.2024