12:42 / 29.12.2022
8746

Ҳокимларни лавозимидан муддатидан олдин озод этишнинг аниқ асослари белгиланяпти

“Маҳаллий ижроия ҳокимияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳокимларни лавозимидан муддатидан олдин озод этишнинг аниқ асослари белгиланмоқда:

  • Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати таркиби янгиланганда;
  • халқ депутатлари Кенгашлари томонидан билдирилган ишончсизлик вотуми тасдиқланганда;
  • ҳокимлар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича мунтазам (2 йил давомида) салбий кўрсаткич қайд этилганда;
  • одоб-ахлоқ қоидалари мунтазам равишда, яъни 1 йилда 2 мартадан ортиқ бузилганда;
  • маҳаллий ижроия ҳокимияти фаолиятининг очиқлигига қўйилган талаблар бузилганда.

Маҳаллий ижроия ҳокимияти фаолиятининг очиқлигига оид талаблар белгиланмоқда, хусусан камида 9 турдаги маълумотлар ҳокимликлар расмий веб-сайтларида доимий жойлаштириб борилиши таклиф этилмоқда, масалан:

  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига ижара ҳуқуқини бериш бўйича очиқ танлов ғолиблари бўлган шахслар тўғрисида маълумотлар;
  • маҳаллий бюджетларнинг режадан орттириб бажарилган қисми ва мазкур маблағлар йўналтирилган мақсадлар тўғрисидаги маълумотлар;
  • ўтказиладиган барча оммавий тадбирлар (мажлислар, кенгашлар, учрашувлар ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар;
  • ҳоким ва унинг ўринбосарлари яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми);
  • ҳоким ва унинг ўринбосарларининг ҳар ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари тўғрисидаги маълумотлар ва бошқалар;
  • ҳокимликларнинг оммавий тадбирлари очиқ ҳолда ўтказилиши ва унда оммавий ахборот воситалари вакиллари тўсиқларсиз иштирок этиш ҳуқуқи, ушбу тадбирларда аудио, видео ва бошқа овоз ёзиш воситаларидан фойдаланишга ҳақли эканлиги белгиланмоқда;
Top