Вивен Вествуд оила аъзолари ёнида Лондонда 81 ёшида вафот этди. «Дунёни яхши томонга ўзгартириш учун Вивен каби одамлар керак», дейилади унинг мода уйининг расмий Twitter саҳифасида.
1970-йилларда панк модасини тижорат маданиятига олиб кирган британиялик дизайнер Вивен Вествуд 82 ёшида Лондонда вафот этди. 29 декабрь, пайшанба куни ўзининг модалар уйининг Twitter'даги расмий саҳифасида хабар берилганидек, у ҳаётининг сўнгги дақиқаларини оила аъзолари қуршовида ўтказди.
«Дунёни яхши томонга ўзгартириш учун Вивен каби одамлар керак», дейилади хабарда.
Вествуднинг турмуш ўртоғи Андреас Кронталернинг сўзларига кўра, у «унга кўп нарсаларни ўргатган». «Мен Вивенга юрагимда ҳамроҳлик қилишда давом этаман», - дея унинг сўзларини келтиради Die Zeit.
Вествуд бир неча бор долзарб сиёсий масалалар ҳақида очиқчасига гапирган. Хусусан, у WikiLeaks платформаси яратувчиси Жулиан Ассанжни ҳимоя қилиб, иқлим ўзгаришига қарши курашни қўллаб-қувватлади.
У 2006 йилда модага қўшган ҳиссаси учун қиролича Елизавета II томонидан рицарь унвонига сазовор бўлган.