16:40 / 02.01.2023
46932

Тошкентдан Олмаотага учган самолёт турбулентлик зонасига тушиб қолди. Етти киши жароҳатланди

«Тошкент –   Олмаота» йўналишида парвоз қилган самолёт кучли турбулентлик зонасига тушиб қолган. Натижада етти нафар йўловчи турли тан жароҳатлари олган.

Бу ҳақда Air Astana компаниясининг пресс-релизида айтилади. 

«Бугун авиакомпания Тошкент-Олмаота йўналиши бўйича KC 128 рейсини амалга оширди. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 14:35 да ҳавога кўтарилган. Парвоз вақтида самолёт тўсатдан кучли турбулентлик зонасига тушиб қолди», — дейилади матбуот хизмати хабарида. 

Дастлабки маълумотларга кўра, етти нафар йўловчи турли тан жароҳатлари олган. 

Самолёт маҳаллий вақт билан соат 16:45 да Олмаотага қўнди. 

«Парвоз экипажи йўловчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатди. Учувчилар воқеа ҳақида аэропорт хизматларини хабардор қилган. Тез ёрдам машиналари ёрдам кўрсатиш учун аэропортда йўловчиларни кутмоқда», дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, авиакомпания содир бўлган воқеадан афсусда ва рейс йўловчиларига ҳар томонлама ёрдам беради. 

«Ҳодиса ваколатли органлар томонидан текширилади», - дея хулоса қилди компания. 

Top