ISW: Кремль ҳал қилувчи стратегик ҳаракатларга тайёрланяпти
Кремль келгуси 6 ой ичида ташаббусни қайта қўлга киритиш ва Украинанинг оператив муваффақиятлари сериясига чек қўйиш учун «ҳал қилувчи стратегик ҳаракатларга» тайёрланаётган бўлиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Урушни ўрганиш институти (ISW) янги ҳисоботида айтилган.
Таҳлилчилар бундай ҳаракатлар учун бир-бирини истисно қилмайдиган бир нечта вариантни кўриб чиқяпти.
Шу тариқа, Россия армияси Луҳанск вилоятида йирик ҳужум уюштиришга ҳаракат қилиши мумкин, деб ҳисоблайди ISW экспертлари.
Шу билан бирга, Россия қўшинлари Херсон ёки Запорижжя вилоятларида ҳужум уюштириши даргумон ва бу ҳудудларда мудофаа амалиётларига устувор аҳамият беришади, дейди таҳлилчилар.
Ҳисобот муаллифлари яна бир «ҳал қилувчи стратегик ҳаракат» сифатида Россия томонининг Украина қарши ҳужумини қайтариш ва Украинани ташаббусдан маҳрум қилиш, унинг механизациялашган кучлари муҳим қисмини йўқ қилиш бўйича эҳтимолий уринишини келтирган.
Бу Россия ҳарбийларига қарши ҳужумни ривожлантиришга имкон бериши мумкин, дея қўшимча қилади ISW экспертлари.
Шу билан бирга, Россия армиясининг Украина шимолига ҳужум қилиши ҳозирча даргумон, деб ҳисоблайди таҳлилчилар.
Уларнинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда Беларусдаги Россия кучлари тезкор зарба бериш гуруҳи учун зарур бўлган қўмондонлик ва назорат тузилмаларини ўрнатгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ.
Бироқ Кремль режалаштирилган «Ғарб-2023» ва «Иттифоқ қалқони-2023» машғулотлари олдидан Беларусдаги Россия ҳарбий иштирокини кенгайтириши мумкин, дея таъкидлайди ҳисобот муаллифлари.
Мавзуга оид
11:53
Зеленский Украинанинг Германиядаги элчисини алмаштиришга қарор қилди
08:05
Байден Пентагонга Украинага қурол етказиб беришни тезлаштиришни буюрди
21:53 / 25.12.2024
Украина Россия билан иқтисодий урушда ғалаба қозонмоқда — The Economist
21:15 / 25.12.2024