Коронавирус енгил ва симптомларсиз кечмоқда — Санэпидхизмат
Шунга қарамай, Санэпидхизмат фуқароларни эҳтиёт чораларини кўришга чақирди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Санэпидхизмат) мутахассислари Ўзбекистон аҳолисига аномал совуқ кунларда ўткир респиратор касалликлари кўпайиши мумкинлиги туфайли баъзи тавсияларни берди.
«Бугунги кунда коронавирус касаллиги енгил ва симптомларсиз кечмоқда. Шу сабабли беморларда тана ҳарорати юқори бўлмаслиги, иситмалаш даври бир кундан уч кунгача давом этиши, баъзи инсонларда тана ҳарорати умуман кўтарилмаслиги мумкин. Бундай ҳолатларда COVID-19 инфекциясини ПЗР тести, экспресс тестлар ёрдамида организмга тушган ёки тушмаганлигини билиш мумкин», дейилади хабарда.
Шунингдек, фуқароларга шамоллаш белгилари кузатилса зудлик билан оилавий поликлиника шифокорига мурожаат этиш тавсия қилинган. Бундан ташқари, ўзбошимчалик билан дори воситаларини истеъмол қилмасликка чақирилган.
«Коронавирус касаллигига гумон бўлса шифокор тавсияси билан зудлик билан коронавирусга тест топшириш зарур. Коронавирусга ПЗР тест топшириш учун ҳудудий Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимларига мурожаат қилиш мумкин», дейилади хабарда.
Санэпидхизмат Ўзбекистонда коронавирус аниқланган беморлар ҳақидаги маълумотни сўнгги марта 2022 йил 15 декабр куни эълон қилган эди. Маълумотда 134 беморда ковид аниқлангани келтирилган.
Мавзуга оид
16:33 / 25.11.2024
Ўзбек аёлларини ҳақоратлаган туркиялик стендапчи: унга қарши Истанбул прокуратурасига ариза топширилган
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024