10:51 / 16.01.2023
2231

Хавф даражаси юқори маҳсулот сертификатлаш органини тайинлаш ваколати ҳукуматга бериляпти

Хавфлилик даражаси юқори бўлган маҳсулотларнинг сертификатлаш органини тайинлаш ваколати Вазирлар Маҳкамасига берилмоқда. Бу ҳақда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Абдурауф Расулов маълум қилди.

Сенат томонидан маъқулланган «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги қонун истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш билан бирга, ишлаб чиқарилаётган миллий маҳсулотлар сифатини таъминлашга хизмат қилади.

Маҳсулотнинг хавфсизлигини назорат қилиш нафақат корхонанинг ўзида, балки савдо нуқталарида ҳам амалга оширилиши кўзда тутилмоқда. 

Маҳсулотлар хавфлилик даражасидан келиб чиқиб мувофиқлигини тасдиқлаш механизми жорий этилади. Ички бозорда сотилаётган маҳсулотлар сифатини кенг жамоатчилик иштирокида назорат хариди орқали баҳолаш тартиби йўлга қўйилади.

«Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида»ги қонунга асосан халқаро стандартларни қўллаш натижасида лабораториялар холислиги ва бетарафлиги таъминланади, синов натижалари халқаро майдонда тан олинишига эришилади.

Top