Жаҳон | 20:37 / 21.01.2023
17152
2 дақиқада ўқилади

Хитойда аҳолининг 80 фоизи коронавирус юқтиргани эълон қилинди 

Мамлакат мутахассислари пандемия юқори чўққидан ўтганини таъкидламоқда. 

Фото: Reuters

Хитойда кейинги икки-уч ой ичида коронавируснинг оммавий тарқалиши кучайиши даргумон, чунки одамларнинг 80 фоизи уни аллақачон юқтирган. Бу ҳақда маҳаллий мутахассисга таяниб Reuters хабар берди. 

Ой тақвими бўйича нишонланадиган янги йил байрамида одамларнинг оммавий ҳаракатланиши пандемиянинг тарқалишига, айрим ҳудудларда инфекциянинг кучайишига олиб келиши мумкин, аммо яқин келажакда COVID-19 иккинчи тўлқини юзага келиши даргумон, деди У Цзуню, Хитой Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази бош эпидемиологи. 

Унинг сўзларига кўра, Хитой коронавирус юқтириб олиш ҳолатлари бўйича юқори чўққидан ўтди. Бир ой олдин ковид чекловларининг енгиллаштирилиши оқибатида, миллионлаб одамлар у билан касалланди. 60 мингга яқини шифохоналарда вафот этди. 

Баъзи мутахассисларнинг таъкидлашича, бу рақамлар вазиятни тўғри баҳолаш имконини бермайди. Чунки, уйда вафот этганлар бу статистикага киритилмаган, шунингдек, кўплаб шифокорларга COVID-19 ўлим сабаби эканини қайд қилиш тавсия этилмаган.

Мавзуга оид