Акциядорлик жамияти кузатув кенгаши мустақил аъзоларига қўшимча талаблар ўрнатиляпти
Президент томонидан “Корпоратив бошқарув тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун имзоланди.

Фото: Shutterstock
Эндиликда кузатув кенгашининг мустақил аъзолигига номзодлар, агар жамият уставида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан, қоида тариқасида, акциядорлар умумий йиғилиши кўриб чиқиши учун танлов асосида кўрсатилади.
АЖ кузатув кенгашининг мустақил аъзоси сифатида сайланишни истисно қилувчи ҳолатлар кенгайтирилмоқда. Қуйидагилар кузатув кенгашининг мустақил аъзоси бўлиши мумкин эмас:
сўнги уч йил ичида жамиятга ва (ёки) жамиятнинг аффилланган шахсларига аудиторлик хизматларини кўрсатган аудиторлик ташкилотининг ходими;
кетма-кет олти йил давомида жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига кирган шахс;
жамиятнинг уставида ёки акциядорлар умумий йиғилишининг қарорлари билан тасдиқланган ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган шахс.
Илгари жамият кузатув кенгашининг мустақил аъзоси жамиятнинг акциядори бўлишига тақиқ бўлган бўлса, эндиликда мустақил аъзо жамият овоз берувчи акцияларининг 5 фоизига эгалик қилиши мумкин.
Жамият кузатув кенгаши мустақил аъзосини белгиланган талабларга мувофиқлиги ўзгарганда, у жамиятни ва кузатув кенгашини бу ҳақда икки иш куни ичида хабардор қилади. Бу ҳолда бошқа номзод таклиф этилади.
Шунингдек, кузатув кенгашида камида бир нафар мустақил аъзоси бўлиши лозимлиги ҳақидаги талаб давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган МЧЖларга ҳам ўрнатилмоқда.
АЖ ва МЧЖ ижро этувчи органлари жавобгарлиги аниқлаштирилмоқда: агар жамиятнинг ижро этувчи органи томонидан йирик битим ёки аффилланган шахслар билан битим тузиш тартиби бузилганлиги натижасида жамиятга зарар етказилган бўлса ва бунда жамият директорининг ёки ишончли бошқарув аъзоларининг ёхуд ишончли бошқарувчининг (МЧЖда жамият директорининг ёки коллегиал ижро этувчи органнинг) айби исботланса, жамиятнинг қарздорлигини қоплаш учун унинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда жамиятнинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгар бўлади.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Россиянинг навбатдаги манипуляциялари». Зеленский Путиннинг ўт очишни тўхтатиш таклифига берган жавобини изоҳлади
Жаҳон | 01:23
-
Миср Исроил ва ҲАМАСга 60 кунлик сулҳ бўйича янги режани таклиф қилди
Жаҳон | 00:41
-
Индонезия президенти коррупционерлар учун қамоқхона қурилишини эълон қилди
Жаҳон | 23:54 / 13.03.2025
-
Трамп Путиннинг ўт очишни тўхтатиш борасидаги баёнотини «умидбахш, лекин тўлиқ эмас» деб атади
Жаҳон | 23:23 / 13.03.2025
Мавзуга оид

13:50 / 02.12.2024
Дунёда шундай қишлоқ бор: унга эркаклар кириши тақиқланган

09:00 / 18.09.2024
Товар-хомашё биржалари учун янги талаблар белгиланди

12:40 / 20.07.2024
Туризм соҳасидаги фаолиятга қўйиладиган талаблар соддалаштирилди

11:19 / 19.10.2023