Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
Мутахассислар Хитой ҳамкорлик қилишни истамагани боис, суриштирув тўхтатилганини эълон қилишди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташиклотининг (ЖССТ) коронавирус келиб чиқишини аниқлаш бўйича ўтказаётган суриштируви «боши берк кўчага кириб қолди». Бунга Хитойнинг ушбу масалада ҳамкорлик қилишдан бош тортиши сабаб бўлган. Суриштирув ишлари тўхтатилган.
Politico нашрининг ёзишича, коронавирус лабораториядан сизиб чиққани ҳақидаги назария йўқолгани йўқ, аммо у қўшимча ўрганиш ва янги маълумотларга муҳтож.
Коронавируснинг келиб чиқишини ўрганувчи илмий гуруҳ 2022 йил июн ойида янги тадқиқотларни, жумладан, Хитойнинг Уҳан шаҳридаги биологик лабораторияларни текширишни сўраган эди. Бироқ, Хитой ушбу лабораторияларга киришга рухсат бермади. Шундан сўнг, суриштирувнинг иккинчи босқичи қолдирилгани эълон қилинди. Энди маълум бўлишича, ЖССТ COVID-19 бўйича техник раҳбари Мария ван Керхове «иккинчи босқич йўқ» деб айтди.
«Хитой иккинчи босқич суриштируви ўтказилиши учун лабораторияларга киришга рухсат бериши ва маълумот тақдим этиши керак. Агар бу содир бўлмаса, коронавируснинг келиб чиқишини аниқлаш ҳаракатлари тўхтаб қолади», деди ЖССТ вакили Тарик Ясаревич.
ЖССТ вируснинг келиб чиқиши ҳақидаги ҳисоботни 2021 йил март ойида Уҳанга сафар қилган мутахассисларга таяниб эълон қилди. Улар коронавирус манбасини аниқлай олмадилар, бироқ вируснинг кўршапалаклардан оралиқ ҳайвон орқали одамга юққан бўлиши эҳтимоли катта деган хулосага келдилар.
14 май куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ЖССТ томонидан олиб борилаётган суриштирув натижаларидан мамнун эмаслигини ва ишни давом эттириш лозимлигини айтди.
2023 йил феврал ойида АҚШ Республикачилар партияси пандемиянинг келиб чиқиш сабаблари бўйича янги суриштирувни бошлади.
Вакиллар палатасининг назорат ва ҳисобот бўйича қўмита раиси Жеймс Комер коронавирус Хитойнинг Уҳан шаҳридаги лабораториядан тарқалганини даъво қилди.
«Қўмита тергови аллақачон учта асосий фактни аниқлади: кўплаб далиллар шуни кўрсатадики, COVID-19 Уҳан лабораториясидан тарқалган ва Хитой Коммунистик партияси уни яширган; Америка солиқ тўловчиларнинг маблағлари кўршапалаклар коронавируси бўйича хавфли тадқиқотлар ўтказиш учун Уҳан лабораториясига берилган; доктор Фаучи (АҚШ иммунолог ва инфекционист олими) бу маълумотни пандемиянинг бошида билган ва вируснинг лабораториядан сизиб чиққани ҳақидаги маълумотни яширишга ҳаракат қилган бўлиши мумкин», деди Комер.
Унинг сўзларига кўра, суриштирувни давом эттириш ва асосланган қарорларни қабул қилиш учун қўшимча маълумотлар керак.
Мавзуга оид
18:07
FT: АҚШ Трамп президентлигининг биринчи кунида ЖССТдан чиқишини эълон қилиши мумкин
11:59
Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш доирасида АҚШ билан баённома имзолади
11:30 / 21.12.2024
Қўрқмас жангчи – Саддам Ҳусайннинг набираси америкалик аскарларга қарши қандай жанг қилганди?
19:29 / 20.12.2024