09:10 / 16.02.2023
10862

Тошкентда орқага ҳаракатланган "Каптива"нинг уриб юбориши оқибатида 2 ёшли бола вафот этди 

Юнусобод туманида пиёда билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилмоқда.

Фото: ИИББ

2023 йилнинг 14 февраль куни тахминан соат 16:00 ларда Белтепа маҳалласи 32-Б уй қаршисида 1968 йилда туғилган ҳайдовчи "Каптива" русумли автомашинасида орқага ҳаракатланаётиб, вояга етмаган, 2021 йилда туғилган болани уриб юборган

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бола олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Top