18:14 / 03.03.2023
32071

Орол денгизи сатҳи ярим метрга кўтарилгани айтилди

Қозоғистондаги Шимолий Орол денгизига қуйилаётган сув ҳажми ошди.

Орол денгизи сатҳи ярим метрга кўтарилди, деб хабар берди Қозоғистоннинг Қизилўрда вилояти маъмурияти.

Орол-Сирдарё ҳавзаси инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи Зейнулла Қазтоғановнинг маълум қилишича, Шимолий Орол денгизида тўпланган сув ҳажми 27 миллиард куб метрдан 18,5 миллиард куб метргача, сув сатҳи эса 40,42 мБТ гача (Болтиқбўйи тизими билан ҳисоблаганда) пасайган эди.

2022 йил октябр ойидан бугунги кунгача денгиздаги сув сатҳи 40,90 мБТ ёки 48 см.гача кўтарилган, тўпланган сув ҳажми эса 19,7 миллиард куб метрга ошган.

«Ўтган йили Оролга 816 млн куб.м. сув қуйилди, бу йил 2 ойда 803 млн куб.м. қуйилди», деди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, 1989 йилда Орол денгизи қуриши оқибатида иккита сув ҳавзасига – Шимолий ва Жанубий Оролга ажралиб кетган эди. Шимолий Орол – Қозоғистон ҳудудида жойлашган.

Top