Спорт | 08:53 / 04.03.2023
18078
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Россиялик ва беларуслик теннисчилар Уимблдонга киритилиши мумкин

Бутунанглия майса тенниси ва крокет клуби россияликлар ва беларусликларнинг Уимблдон турнирида иштирок этишига қўйилган тақиқни бекор қилиши мумкин, деб ёзади The Daily Telegraph.

Фото: Tomas Speight

Бу йил теннис бўйича Уимблдон халқаро турнирига Россия ва Беларус спортчилари киритилиши мумкин. Бу ҳақда Британиянинг The Daily Telegraph газетаси 3 март, жума куни хабар берди.

«Барча тахминлар шуни кўрсатадики, AELTC (Бутунанглия майса тенниси ва крокет клуби) россияликлар ва беларуслар учун қўйилган тақиқни бекор қилади», — деб таъкидлади нашр.

SID спорт ахборот агентлиги хабарига кўра, ўтган йили Россиянинг Украинадаги уруши фонида жорий этилган тақиқ Британиянинг «Катта дубулға» турнирида 3 июлдан 16 июлгача олиб ташланиши мумкин.

Профессионал теннисчилар ассоциацияси (ATP) ва Аёллар теннис ассоциацияси (WTA) AELTC тақиқидан кейин Уимблдон-2022'да рейтинг очколарини ўйнамасликка қарор қилди.

Россия ва беларуслик спортчиларга ўтган йили Австралия, Франция ва АҚШ очиқ чемпионатида қатнашиш учун рухсат берилган эди.

Мавзуга оид