Ўзбекистон | 11:59 / 13.03.2023
7271
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда бузилган автобусдан 63 нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди

Ақтўбе вилоятидаги трассада носозлик туфайли автобус тўхтаб қолди. Қозоғистон қутқарув гуруҳи 63 нафар Ўзбекистон фуқаросини эвакуация қилди.

Фото: Қозоғистон ФВВ

12 март куни Ақтўбе вилоятида Айтекеби туманидаги Қорабутоқ – Қустанай автомобиль йўлининг 144-участкасида автобус техник носозлик туфайли тўхтаб қолди.

Чақирув жойига бир гуруҳ қутқарувчилар ва техникалар жўнатилди. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида 63 нафар Ўзбекистон фуқароси Айтекеби туманидаги мактабга жойлаштирилди, деб хабар қилди Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойи охирида Ақтўбе вилоятида йўл ҳаракати чекланиши сабабли 52 нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинган эди.

Мавзуга оид