Бахтиёр Саидов БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов кеча БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Волькер Турк билан учрашди.
Волькер Турк Ўзбекистонда амалга оширилаётган, жумладан, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган ислоҳотларни ижобий баҳолади.
Олий комиссарга мамлакатимизда бошланган конституциявий ислоҳотлар ҳақида сўнгги маълумотлар тақдим этилди.
Учрашувда Ўзбекистон билан БМТ ва унинг тузилмалари ўртасида инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳамкорликни янада фаоллаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Ўзбекистонга уч кунлик ташрифи давомида қатор вазирлик ва идораларда ҳамда фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашув ва музокаралар ўтказишни режалаштирган.
Мавзуга оид
11:45 / 14.01.2025
Бахтиёр Саидов БАА ташқи ишлар ва ички ишлар вазири билан учрашди
11:00 / 08.01.2025
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Европа дипломатияси янги раҳбари билан телефонлашди
21:11 / 06.01.2025
КХДР «сосискали шўрва» учун одамларни лагерларга юборишни бошлади — ОАВ
12:45 / 03.01.2025