14:08 / 16.03.2023
21621

Тошкентдаги 3 та марказий масжидга янги имом-хатиблар тайинланди

Тошкент шаҳридаги қатор марказий масжидларга янги имом-хатиблар тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси хабар берди.

Фото: muslim.uz

Тошкент шаҳридаги қуйидаги марказий жоме масжидларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси буйруғи билан янги имом-хатиблар тайинланди:

  • Чиғатой даҳасидаги “Имом Бухорий” масжиди имом-хатиби Садриддин домла Абдурашидов Олмазор тумани “Иброҳимбой Орифжонбой” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига;
  • Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Яҳё домла Абдураҳмонов Чиғатой даҳасидаги “Имом Бухорий” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига;
  • “Минор” жоме масжиди имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Тошкент шаҳри бош имом-хатиби вазифасидан ажралмаган ҳолда Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига тайинланди.

Бундан олдин Саййид Раҳматуллоҳ Термизий номи билан танилган Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов Тошкент шаҳридаги “Минор” масжиди имом-хатиби этиб тайинлангани хабар берилганди.

Top