Турнирнинг 5 карра ғолибига қарши финал. Ҳайдаров – олтин дубль, Ўзбекистон требл қайд эта оладими?

Фото: Tribuna.uz
Ўзбекистон ёшлар жамоаси мамлакатимиз мезбонлигида ўтаётган Осиё кубоги U20 турнирида тарихни янгилаши мумкин. Бунинг учун Ироқни гуруҳ босқичида мағлуб этган Равшан Ҳайдаров шогирдлари энди бу натижани финалда такрорлаши лозим. Ҳал қилувчи ўйиндаги ғалаба Ўзбекистонга ўзига хос треблни қайд этиш имконини беради.
Финалга жамоалар қандай етиб келди?
Равшан Ҳайдаров шогирдлари финалга қадар дастлаб гуруҳда Сурия, Ироқни мағлуб этиб, Индонезия билан дуранг қайд этди. Чоракфиналда эса Австралия пенальтилар сериясида мағлуб этилиб, ЖЧ-2023 йўлланмаси қўлга киритилди. Яримфиналда ҳам пенальтилар сериясида Жанубий Кореядан устун келган вакилларимиз финалга йўлланма олишди.
Ироқ ёшлар жамоаси эса финалга қадар фақатгина Ўзбекистондан мағлубиятга учради. Қолган баҳсларда Индонезия мағлуб этилган бўлса, Сурия билан дуранг қайд этилди. Чоракфинал ва яримфиналда эса Эрон ва Япония турнирдан чиқариб юборилди.
Қайд этиш жоиз, Ироқ ёшлар жамоаси ўз тарихида Осиё кубоги U20нинг 5 карра ғолиби саналади.
Ўзбекистон U20 жамоасининг турнирдаги натижалари:
1-тур. Ўзбекистон – Сурия – 2:0
2-тур. Ўзбекистон – Ироқ – 1:0
3-тур. Ўзбекистон – Индонезия – 0:0
1/4 финал. Ўзбекистон – Австралия – 1:1 (пенальти – 5:4)
1/2 финал. Ўзбекистон – Жанубий Корея – 0:0 (пенальти – 3:1)
Ироқ U20 жамоасининг турнирдаги натижалари:
1-тур. Ироқ – Индонезия – 2:0
2-тур. Ироқ – Ўзбекистон – 0:1
3-тур. Ироқ – Сурия – 1:1
1/4 финал. Ироқ – Эрон – 1:0
1/2 финал. Ироқ – Япония – 2:2 (5:3)
Чемпионлик учун 2-уриниш
Ўзбекистон ёшлар жамоаси ўз тарихида 2-маротаба Осиё кубоги финалида ўйнамоқда. Бунгача фақат 2008 йилда Аҳмад Убайдуллаев мураббийлигидаги U19 жамоаси финалда Бирлашган Араб Амирликларига қарши майдонга тушиб, Аҳмад Халилнинг дубли эвазига мағлубиятга (1:2) учраган эди.
Равшан Акмалович 2018 йил Ўзбекистон U23 билан эришган чемпионликни бу сафар U20 ёшдаги жамоа билан такрорлай олса, икки ёш тоифасидаги миллий жамоани Осиё чемпиони қила олган ўзбекистонлик дастлабки мураббийга айланади.
Требл қайд эта оламизми?
Ироққа қарши финалдаги ғалаба Ўзбекистонга ўзига хос требл – уч хил ёш тоифасида Осиё чемпионлигини тақдим этади. Вакилларимиз бунгача 2012 йил ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионлигини қўлга киритган бўлса, 2018 йил Хитойда Равшан Ҳайдаров қўл остида Осиё кубоги U23 ғолибига айланганди. Бугунги ғалаба Ҳайдаровга олтин дубль, Ўзбекистонга эса треблни келтиради. Бунгача Осиёда фақатгина 4 жамоа – Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони ва Ироқ бундай натижага эриша олган.
3️⃣0️⃣ Matches
— #AFCU20 (@afcasiancup) March 18, 2023
1️⃣6️⃣ teams
4️⃣ FIFA U20 World Cup spots
4️⃣ magnificent venues
But only...
1️⃣ 🏆 𝗖𝗛𝗔𝗠𝗣𝗜𝗢𝗡
We are finally down to the wire. Who will be crowned as the #AFCU20 champions tonight at the 🏟️ Bunyodkor Stadium? pic.twitter.com/oJRjlIuPjS
Анонс. 18 март (шанба)
Осиё Кубоги U-20. Финал
Ўзбекистон — Ироқ
Тошкент, «Бунёдкор» стадиони
Ўйин бошланиш вақти: 19:00.
ТВ-трансляция: UzReport
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский: Россия урушни давом эттиришга интиляпти
Жаҳон | 13:53
-
АҚШ Россия банк сектори ва нефтига қарши санкцияларни кучайтиради
Жаҳон | 13:52
-
Трамп баёнотидан рози Фаластин, Путиннинг оташкесим шартлари ва Озарбойжон таклифларини қабул қилган Арманистон — кун дайжести
Жаҳон | 13:51
-
Хитой пандемия келиб чиқиши масаласида вазминликка чақирди
Жаҳон | 13:46
Мавзуга оид

20:56 / 18.03.2023
Ўзбекистон ёшлар жамоаси Осиё чемпиони бўлди

21:58 / 15.03.2023
Ўзбекистон U20 жамоаси Осиё кубоги финалига чиқди

16:21 / 15.03.2023
Ўзбекистон Осиё вице-чемпионига қарши. 5-уринишда финал йўлланмаси қўлга киритиладими?

21:22 / 07.03.2023