ССВ: Март ойида Ўзбекистонга 5 та мамлакатдан Pfizer вакциналари олиб келинди
Бу COVID-19’нинг сўнгги штаммларига таъсир қилувчи вакцинадир.
27 март куни Испания томонидан тақдим қилинган 800 640 доза Pfizer (TRIS, RTU original) вакцинаси Ўзбекистонга етказилди ва аэропортда мамлакат масъулларига топширилди.
ССВ матбуот хизмат аниқлик киритишича, натижада, март ойида Ўзбекистонга олиб келинган коронавирусга қарши вакциналар миқдори 2 960 640 дозани ташкил қилди.
Ушбу Pfizer вакциналари Швеция, Италия, Чехия, Хорватия ва Испания томонидан тақдим қилинди.
«Pfizer (TRIS, RTU original)нинг бошқа турдаги вакциналардан, шунингдек, ушбу Pfizer’нинг аввалги версияларидан фарқи шуки, янги партия вакциналари вируснинг энг сўнгги штаммларига таъсир қилиш имконияти юқори. Ушбу вакциналар юртимизга COVAX дастури доирасида етказиб берилмоқда», дейди Санитария-эпидемиология қўмитаси бўлим бошлиғи Дилором Турсунова.
Ўзбекистонга тақдим қилинган вакциналарнинг мамлакатлар кесимидаги тақсимоти қуйидагича:
- Швециядан – 722 880 доза;
- Италиядан – 702 720 доза;
- Испаниядан – 800 640 доза;
- Чехиядан – 446 400 доза;
- Хорватиядан – 288 000 доза вакцина келтирилган.
Маълумот учун, уч кундан кейин Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тадбирлари бошланганига 2 йил тўлади.
Мавзуга оид
16:31 / 16.12.2024
Укол ўрнига крем: қоқшолга қарши янги турдаги вакцина яратилди
00:49 / 08.12.2024
Венгрия ва Полша Еврокомиссия раҳбарига қарши суд жараёнларига қўшилди
16:51 / 25.11.2024
Болаларда ҳам қўллаш мумкин бўлган маймун чечак вакцинаси тасдиқланди
17:48 / 01.11.2024