Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский яна фронт чизиғига келди, Херсон ўққа тутилди. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 419-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- РФ Давлат думаси давлатга хиёнат учун умрбод қамоқ жазоси тўғрисидаги тузатишни қабул қилди, шунингдек, яна бир тузатишга кўра, халқаро ташкилотлар қарорларини ижро этишда ёрдам кўрсатганлик учун беш йилгача озодликдан маҳрум этиш мумкин.
- Кремл Владимир Путин аннексия қилинган Херсон области ва «ЛХР»даги Россия қўшинлари олдига борганини хабар қилди.
- Володимир Зеленский Донецк областида Россия қўшинлари қуршаб олишга ҳаракат қилаётган Авдийивка шаҳрига келиб, украин ҳарбийларининг олдинги позицияларида бўлди.
- Москва ҳарбий комиссари Максим Локтев ҳарбий хизматга чақирилувчилар юздан таниш тизими орқали қидирилишини маълум қилди.
- Бедарак йўқолганлар бўйича комиссар Олег Котенконинг маълумотига кўра, айни вақтда етти ярим мингдан ортиқ украин ҳарбийлари бедарак йўқолганлар деб ҳисобланади.
- Германия ҳукумати Киевга дастлабки Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими топширилгани ҳақида маълум қилди.
- 18 апрел куни кечқурун украиналик зенитчилар Запорижжя ва Днипрода еттита дрон уриб туширилгани ҳақида маълум қилишди. Шундан олтитаси Shahed русумли учувчисиз учиш қурилмалари бўлган.
Владимир Путин Херсон областида
Россия президенти матбуот хизмати / EPA / Scanpix / LETA
Володимир Зеленский Авдийивкада
Украина президенти матбуот хизмати
Украина президенти матбуот хизмати
Украина президенти матбуот хизмати
Херсонга зарба
Россия қўшини 18 апрел куни Херсон марказини ўққа тутди. Маҳаллий ҳукумат хабар беришича, бу шаҳар Марказий бозорига мўлжаллаб йўлланган зарба бўлган. Херсон области ҳарбий маъмурияти раҳбари Олександр Прокудин томонидан эълон қилинган сўнгги маълумотларга кўра, тинч аҳоли вакилларидан бири киши ҳалок бўлиб, яна тўққиз киши яраланган. Россия томони Херсон ўққа тутилиши бўйича изоҳ бермаган. Қуйида шаҳар ўққа тутилиши оқибатлари акс этган суратлар.
Hryhorii Shmatko / Suspilne Ukraine / JSC UA:PBC / Global Images Ukraine / Getty Images
Hryhorii Shmatko / Suspilne Ukraine / JSC UA:PBC / Global Images Ukraine / Getty Images
Dina Pletenchuk / AFP / Scanpix / LETA
Hryhorii Shmatko / Suspilne Ukraine / JSC UA:PBC / Global Images Ukraine / Getty Images
Донбасс шимолидаги украин танкчилари
Мавзуга оид
09:22
Россия яна Украинага дронлар ва ракеталар билан ҳужум қилди
01:22
АҚШ Украинага кўпроқ қурол етказиб беришни ваъда қилди – ОАВ
21:54 / 06.12.2025
Путин денгиз блокадаси билан таҳдид қилди. РФ армияси бунга қодирми?
16:15 / 06.12.2025