22:00 / 01.05.2023
20099

Енгил атлетика. Ўзбекистон мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги осиё чемпионати якунига етди

Тошкентда енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги осиё чемпионати ўз якунига етди 

27-30 апрел кунлари Ўзбекистон енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги бешинчи осиё чемпионатига мезбонлик қилди. 

4 кун давом этган қитъа биринчилигида 40та мамлакатдан 500 нафардан зиёд спортчилар иштирок этди. 

Турнирда Хитой 24та медаль — 15та олтин, 7та кумуш ва 2та бронза билан етакчи бўлди. Ҳиндистон 6та олтин, 11та кумуш, 7та бронза билан 2-ўринни эгаллаган бўлса, Қозоғистон 3та олтин, 6та кумуш ва 5та бронза билан кучли учлиедан жой олди.

Ўзбекистонлик ёшлар эса мусобақани 3та олтин, 3та кумуш ҳамда 6та бронза — жами 12та медаль билан якунлаб, умумжамоа ҳисобида 4-ўринни қўлга киритишди.

Ўзбекистон жамоасига медаль келтирган спортчилар:

  • Маҳлиё Муҳаммаджонова — 2000 метр масофага тўсиқлар оша югуришда олтин 
  • Девдавс Исмоилов — баландликка сакрашда олтин 
  • Шарифа Давронова — уч хатлаб сакрашда 13,99 метр натижа билан турнир рекордини ўрнатган ҳолда олтин; узунликка сакрашда эса кумуш
  • Маҳлиё Махмудова — диск отишда кумуш 
  • Абдуазим Раҳматуллаев — ядро улоқтиришда кумуш, диск отишда бронза
  •  Мафтуна Аҳмедова — 1500 метрга югуришда бронза
  • Сабина Ғойибназарова — 400 метрга тўсиқлар оша югуришда бронза 
  • Эмилия Рудина — баландликка сакрашда бронза 
  •  Шаҳзода Шозодова — диск отишда бронза 
  •  Анна Чикалова — еттикурашда бронза

Top