14:00 / 02.05.2023
12142
Реклама

Агробанк томонидан ташкил этилган UDEA университети Британиянинг Ковентри университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Агробанк томонидан ташкил этилган UDEA олийгоҳи Ковентри университети (Буюк Британия) ҳамкорига айланди. 28 апрел куни мазкур ҳамкорлик муҳокамасига бағишланган тадбирда университет ходимлари, “Агробанк” мутасаддилари ва Ковентри университети вакиллари иштирок этишди. 

UDEA – талабаларга Британиянинг нуфузли Ковентри университети дастури асосида таълим олишни таклиф этган Марказий Осиёдаги ягона олийгоҳ.

Ковентри университети (Coventry University) жаҳон университетлари рейтингининг энг яхши 650 та, Буюк Британиянинг энг яхши 100 та университетлари таркибига киритилган. Дастурнинг жорий этилиши орқали UDEA Ўзбекистоннинг энг юқори рейтингли хусусий унверситетлари қаторига киради.

2023 йил 28 апрель куни Ковентри университети (Буюк Британия) ва Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети (Ўзбекистон) - UDEA ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйди.

Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети 2022 йилда «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан халқаро даражадаги мутахассисларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилган. UDEA жамоаси таркиби нуфузли ва хорижий университетларда академик ва илмий даражаларни олган ҳамда бой тажрибага эга бўлган кўплаб профессор-ўқитувчилардан ташкил топган.

“Биз нуфузли Ковентри университетининг Марказий Осиёдаги тўғридан-тўғри ҳамкори сифатида талабаларимизда бутун жаҳонда талаби юқори бўлган компетенцияларни шакллантириш ва ривожлантириб бориш, уларни узлуксиз таълим ва масъулиятли фуқаро руҳида тарбиялаш асосий вазифаларимиз, деб ҳисоблаймиз. Чунки биз ёрқин келажакка йўлланма берамиз!”, - деди UDEA университети ректори иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Рустам Абдураупов.

2023 йил сентябрь ойида UDEAда Ковентри университети бакалавриат дастурлари бўйича 4 та йўналишни йўлга қўяди:

●     бизнес учун ахборот технологиялари (бакалавр даражаси);

●     бухгалтерия ҳисоби ва молия (бакалавр даражаси);

●     халқаро молия ва банк иши (бакалавр даражаси);

●     инглиз тили ва инглиз тилини чет тили сифатида ўқитиш (бакалавр даражаси).

Ковентри университети бакалавриат дастурлари учун қабул бошланди. Ҳужжатлар онлайн тарзда https://coventry.udea.uz/ веб-сайти орқали топширилади.

“Биз UDEA билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатганимизни мамнуният билан эълон қиламиз. Бу Ковентри олийгоҳининг Ўзбекистондаги илк ҳамкорлиги, яьни UDEA-Марказий Осиёдаги ягона ҳамкоримиз ҳисобланади. Биз 2023-2024 ўқув йили учун илк талабаларимизни интиқлик билан кутамиз ва узоқ, муваффақиятли ҳамкорликка умид қиламиз”,- деди Ковентри университетининг халқаро алоқалар бўйича проректори Ричард Уэллс.

“Ушбу дастур талабалари Ўзбекистонда университетимизни битириб, Ковентри университети дипломига эга бўлишади. Муваффақиятга эришган талабалар Ковентри университети ёки Ковентри университети билан ҳамкорликни йўлга қўйган нуфузли университетларнинг бирида талабалар алмашинуви дастурларида қатнашиш имкониятига эга бўлишади ёки хорижий олий ўқув юртлари таълим дастурлари асосида билим ва кўникмаларни хорижга чиқмаган ҳолда ўзимизда олишлари мумкин. Шунингдек, Агробанк томонидан ушбу дастур учун талабаларга бир қатор грантларни тақдим қилиш режалаштирилмоқда”, - деди “Агробанк” бошқарув раиси биринчи ўринбосари Эркин Қаҳҳоров.

Top