22:20 / 05.05.2023
18084

Дунёда биринчи марта она қорнидаги чақалоқнинг миясида операция ўтказилди 

Бу тиббиёт фанидаги биринчи муваффақиятли прецедентдир. 

Фото: ScienceAlert

Америкалик жарроҳлар тиббиёт соҳасида янги илмий ютуқни қайд этдилар ва она қорнидаги боланинг миясида биринчи муваффақиятли операцияни амалга оширдилар. 

Гап Boston Children's Hospital ва Brigham and Women's Hospital шифокорлари ютуғи ҳақида кетмоқда. Жарроҳлар боланинг миясидан муаммоли томирни эмболизация қилиш орқали унинг ҳаётини сақлаб қолишди. Бу ҳақда Science Alert ёзди. 

Қайд қилинишича, бола юрагида камёб туғма касаллик – артериал-веноз мальформация аниқланган. Унда артериялар ва томирлар ўртасидаги қон айланиш тизимида шунтлар пайдо бўлади, оқибатда қон юқори босим остида тўғридан-тўғри веналарга қуйилади. Одатда томирларнинг мальформацияси жуда кам учрайди — ўртача 60 минг чақалоқда бир марта. 

Бу ҳолатда учинчи триместрдаги (ҳомиладорликнинг 34 ҳафтаси) ҳомила миясида катта қон томири топилган. Илгари, бундай муаммога дуч келган шифокорлар, одатда, чақалоқни туғилганидан кейин операция қилишган. 

Аммо бу ҳолат муаммоли бўлиб чиққан ва шифокорлар операцияни бажаришга вақт етмаслигидан чўчишган. Шунинг учун улар таваккал қилиб, ультратовуш ёрдамида она қорнидаги чақалоқни операция қилишган. 

Фото: ScienceAlert

Операция яхши ўтган. Чақалоқ эсон-омон туғилган ва ҳозир 6 ҳафталик. 

«Биз мамнуният билан хабар қиламизки, чақалоқ 6 ҳафтада ўзини яхши ҳис қиляпти, ҳеч қандай дори-дармон қабул қилмаяпти, одатдагидек овқатланяпти, вазни ортяпти. Мияда ҳеч қандай салбий таъсир белгилари йўқ», деб жарроҳлар ўз ютуқлари билан ўртоқлашди.

Top