Каховка ГЭС вайрон бўлганидан кейин дунёда буғдой нархи кўтарилди

Фото: AP
Каховка ГЭС вайрон бўлганидан кейин буғдой фьючерслари 3 фоиздан ортиқ ошди. Мутахассислар таъкидлашича, бу жаҳон бозорида ғалла нархи кўтарилишининг бошланишига боғлиқ бўлиши ва вазият «даҳшатли оқибатлар ва катта хавф» билан кучайиши мумкин.
Чикаго фонд биржасида июль ойи учун буғдой етказиб бериш фьючерслари Каховка ГЭС вайрон бўлиши фонида 3 фоиздан кўпроққа ошди, деб ёзади Bloomberg. 6 июнь куни Тошкент вақти билан соат 16:35 ҳолатига кўра, улар 644,5 доллардан (+3,29 фоиз) сотилди. Июль ойида маккажўхори етказиб бериш бўйича шартномалар нархи 1,55 фоизга кўтарилиб, 606,75 долларни ташкил қилди.
Bloomberg таъкидлашича, Каховка ГЭС ғалла битимида иштирок этаётган Украинанинг учта портидан узоқда жойлашган, бироқ сув тошқини одамлар, транспорт ва логистика учун жиддий хавф туғдиради. «СовЭкон» қишлоқ хўжалиги консалтинг компанияси менежери Андрей Сизов ўзининг Twitter саҳифасида вазият «даҳшатли оқибатларга олиб келадиган ва катта хавфга эга бўлган катта кескинлашув» каби кўринаётганини ёзди. Сизовнинг сўзларига кўра, бу ғалла нархи кўтарилишининг бошланиши бўлиши мумкин.
6 июнга ўтар кечаси Каховка ГЭСнинг тўғони бузилди. Воқеа содир бўлган ҳудудда сув сатҳи 10 метрга кўтарилган, сўнгги маълумотларга кўра, ўнлаб аҳоли пунктлари сув босиши хавфи остида қолган. Новая Каховка шаҳрининг ГЭСдан 5 км узоқликда жойлашган кўчалари сув остида қолди, у ерда фавқулодда ҳолат режими жорий этилди. Украина ва Россия расмийлари электр станцияси таъмирлаб бўлмас ҳолатга келиб қолганини билдирмоқда.
Украина президенти Володимир Зеленский Twitter’да содир бўлган воқеада Россия томонини айблади. Кремль тўғонни бузишда Москванинг иштироки борлиги ҳақидаги айбловларни рад этди. Москвага кўра, бу - Украина томонининг «диверсияси». Россия Тергов қўмитаси томонидан Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми «а», «в» бандлари (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан келишув асосида содир этилган ва катта миқдорда мулкий зарар ва бошқа оғир оқибатларга олиб келган террорчилик ҳаракати) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Тавсия этамиз
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Техасда кутилмаган сув тошқинлари оқибатида кўплаб одамлар ҳалок бўлди
Жаҳон | 17:44
-
Буюк Британияда коронавируснинг янги штамми тарқалди
Жаҳон | 17:18
-
“Golden cash” иши: “кўринмас одам” ўзбекистонликларни қандай чув туширганди?
Ўзбекистон | 17:00
-
Жанубий Корея ҳукумати аҳолига 110 доллардан тарқатади
Жаҳон | 16:46
Мавзуга оид

12:59 / 10.04.2024
Қозоғистон буғдойининг Ўзбекистонга экспорти ўтган мавсумдаги даражадан ошди

20:36 / 04.03.2024
Қозоғистон Ўзбекистонга буғдой етказиб бериш бўйича музокара ўтказмоқда

15:48 / 29.12.2023
AP: Каховка ГЭСдаги тўғон бузилиши қурбонлари сони яширилган

18:38 / 26.12.2023