09:55 / 15.06.2023
17141

Макрон Мбаппенинг "ПСЖ"даги келажаги бўйича режалари ҳақида гапирди

Фото: Getty Images

Франция президенти Эммануэл Макрон ишқибозлардан бирининг ҳужумчи Килиан Мбаппенинг "ПСЖ"даги келажаги нима бўлиши ҳақидаги саволига жавоб берди.

"Менда шов-шувли янгиликлар йўқ, лекин мен бунга эришишга ҳаракат қиламан", дея Макроннинг сўзларини келтирган RMC Sport.

Эслатиб ўтамиз, "ПСЖ" ва Мбаппе ўртасидаги шартнома 2023/24 йилги мавсум охирида якунига етади.

Ўтган йилнинг май ойида Мбаппе "ПСЖ" билан янги шартнома имзолагани маълум бўлди. Шу билан бирга, аввалроқ футболчи “Реал” билан шартнома имзолагани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ, трансфер амалга ошмади.

Франциянинг якунига етган чемпионатида Мбаппе 34 та ўйинда иштирок этиб, 29 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. "ПСЖ" яна Лига 1 ғолибига айланди.

Бироқ парижликлар бу мавсумда “Бавария”га имкониятни бой бериб, Чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан ортга қайтишди.

Куни кеча Мбаппе Париж клуби билан шартномани узайтиришдан бош тортгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Маълум бўлишича, клуб франциялик футболчини аллақачон сотувга қўйган, аммо "Реал" билан келишувга эришмоқчи эмас.

Top