13:43 / 15.06.2023
15171

Politico: Вашингтон Киевга қарши ҳужум бўйича талаб қўйди

Фото: Getty Images

Қўшма Штатлар Украинага қарши ҳужумда катта муваффақиятларга эришиш учун талабини илгари сурди. Бу ҳақда Politico шарҳловчиси Жейми Деттмер хабар берди

Журналистнинг эслатишича, Вашингтон омма олдида Киевни қанча вақт керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлашда давом этишини бир неча бор таъкидлаган. Бироқ, маълум бўлишича, АҚШ расмийлари украиналикларни кейинги ҳарбий ёрдам олиш учун яқин келажакда жанг майдонида сезиларли муваффақиятларга эришиш кераклиги ҳақида огоҳлантирган. 

Деттмернинг қўшимча қилишича, Украинанинг ўзи Россия билан можарода жиддий чоралар кўришга мажбур қилинишига қарши. Украина қўшинларининг муваффақиятсизлиги Ғарбнинг умидларини пучга чиқариши мумкин, дея хулоса қилади Politico шарҳловчиси. 

Аввалроқ Марказий разведка бошқармаси собиқ таҳлилчиси Ларри Жонсон Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужум пайтидаги йўқотишларини «ҳаддан ташқари кўп» деб атаган эди. Таҳлилчи буни Киевда етарлича ҳарбий авиация ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари йўқлиги билан изоҳлади. 

Top