13:12 / 15.06.2023
15477

Тошкентда иккиламчи кўчмас мулк учун ўртача нархлар қарийб 30 фоизга ошди

Фото: KUN.UZ

Таҳлилчилар май ойида уй-жой бозорида фаол ўсиш кузатилганини қайд этишди. Ой давомида сотувлар 26,6 фоизга, Тошкент шаҳрида квартираларни ижарага олиш нархи 0,9 фоизга, иккиламчи уй-жойлар эса 2,5 фоизга ошди.

Май ойида кўчмас мулк бозори фаолликнинг ошиши билан ажралиб турди. Агар апрель ойида олди-сотди битимлари сони 20,2 мингтани ташкил этган бўлса, ой давомида сотувлар 26 фоиздан ва битимлар 25 мингтадан ошди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабарига кўра, ўтган йилнинг май ойига нисбатан уй-жой олди-сотдиси бўйича тузилган битимлари сони 28,5 фоизга ошди.

Туманлар кесимида ижаранинг 1 квадрат метри учун энг юқори нархлари пойтахтнинг Шайхонтоҳур (11,5 доллар), Яккасарой (11,3 доллар) ва Миробод (11,8 доллар) туманларида қайд этилди.

Шу билан бирга, ўтган йилнинг май ойига нисбатан Тошкент шаҳрида уй-жой ижарасининг ўртача нархи 8,0 фоизга қимматлашди. Йил бошидан бери ўртача ижара нархи 12,1 фоизга камайди.

Ўзбекистонда иккиламчи бозорда уй-жой нархининг ўсиш суръати тезлашди. Агар апрель ойида 1 квадрат метр учун уй-жой нархининг ўртача ўсиши 1,7 фоизни ташкил этган бўлса, май ойида "иккиламчи уй-жой" нархи 2,5 фоизга ошди.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан пойтахтда иккиламчи кўчмас мулк учун ўртача нархлар 27 фоиздан ошди.

Top