09:38 / 16.06.2023
4747

Ўзбекистонга чет элликлар асосан қайси транспортда келаётгани маълум бўлди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистонга туристик мақсадларда келаётган чет эл фуқаролари асосан қайси транспорт воситасида ташриф буюриши маълум қилинди.

2023 йилнинг январь-май ойларида 2,6 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, шундан: 

ҳаво транспортида келган сайёҳлар 428,4 минг кишини (16,5 фоиз);
темирйўл орқали келганлар – 32,8 минг кишини (1,3 фоиз);
автомобил транспортида келганлар – 18,4 минг кишини (0,7 фоиз) ташкил этган.

Сайёҳларнинг энг кўп қисми, яъни 2,1 млн нафари (81,5 фоиз) пиёда келган (асосан қариндошларини йўқлаш учун келганлар чегара постларидан пиёда ўтишган).

Top