10:59 / 19.06.2023
3486

Тошкентда МДҲ кузатувчилари фаолиятини мувофиқлаштириш штаби иш бошлайди

Миссия штаби вазифалари сайлов жараёни бориши ҳақида материалларни тўплаш, уларга ишлов бериш ва таҳлил қилиш, сайлов қонунчилигини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишдан иборат.

Фото: Дунё

Мамлакатда бўлиб ўтиши кутилаётган муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови муносабати билан кеча  Марказий сайлов комиссиясида  (МСК) Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ижроия қўмитасининг сайловларни кузатиш миссияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

МСК маълумотига кўра, учрашувда сайлов қонунчилигидаги янгиликлар, президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди. Сайлов кампанияси тадбирлари Сайлов кодекси талаблари ва демократик принципларга мувофиқ амалга оширилаётгани таъкидланди.

МДҲ кузатувчилари фаолиятини мувофиқлаштириш учун Тошкент шаҳрида миссиянинг штаби иш бошлайди ва кузатувларни ташкил этиш билан боғлиқ барча тадбирларни ўтказади. Миссия штаби вазифалари сайлов жараёни бориши ҳақида материалларни тўплаш, уларга ишлов бериш ва таҳлил қилиш, сайлов қонунчилигини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишдан иборат.

Top