19:08 / 24.07.2023
22066

CAFA Futsal Cup-2023. Ўзбекистон Афғонистонга сенсацион тарзда мағлуб бўлди

Фото: ЎФА

Тожикистон пойтахти Душанбеда футзал бўйича илк марта ўтказилаётган CAFA Futsal Cup-2023 турнири 2-тури старт олди.

Иккинчи турда Ўзбекистон миллий жамоаси Афғонистонга қарши паркетга тушди. Учрашувда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Ҳусниддин Нишоновнинг ҳет-триги эвазга 3:1 ҳисобида олдинда бораётган бўлишига қарамай, сўнгги сониялардаги голлар эвазига сенсацион мағлубиятни тан олди – 3:4.

Шу тариқа, Ўзбекистон 2-турдан кейин пешқадамликни 6 очко тўплаган Афғонистонга топширди. Вакилларимиз 1-турда Тожикистонни мағлуб этганди.

Вакилларимиз 3-турни 26 июль куни Туркманистонга қарши ўтказади. Ўйин соат 14:00да бошланади.

CAFA Futsal Cup 2023. 2-тур
Ўзбекистон – Афғонистон – 3:4

Голлар: Ҳусниддин Нишонов 19', 20', 28' – Ҳамид Ризо Ҳуссейни 2', Мусави 34', Муҳаммад Али Фаёзий 38', Ризо Ҳусайн 40.
Ўзбекистон (асосий бешлик): Равшан Элибоев, Ихтиёр Ропиев, Илҳомжон Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев.
Захира: Аббос Элмуродов, Машраб Одилов, Хушнур Эркинов, Дилшод Раҳматов, Акбар Усмонов, Жамшид Раҳматуллаев, Даврон Абдувалиев, Суннатулла Жўраев, Абдулла Солиҳов.

Top