Носозликни бартараф этиш ишлари бошланган.
29 июль куни соат 21:38 да Тошкент вилоятидаги 110 кВли «Л-Парвоз» электр узатиш тармоғига «КамАЗ» автомашинаси урилди. Оқибатда, Пискент тумани истеъмолчилари қисман электр таъминотидан узилди.
Қайд қилинишича, носозликни бартараф этиш ишлари бошланган.
Носозлик қисқа вақт ичида бартараф этилиб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланиши айтилмоқда.