13:38 / 29.07.2023
14451

«Шерлар»нинг ғалабаси билан тугаган Тошкент дербисидан фотожамланма 

28 июль куни «Жар» стадионида Суперлага 14-тури доирасида «Олимпик» – «Пахтакор» ўйини бўлиб ўтди. 

Дастлаб Диёр Холматовнинг 3-дақиқадаги тезкор голи меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 33-дақиқада эса меҳмонлар вакили Муҳаммадқодир Ҳамралиев майдондан четлатилди. Бу «Пахтакор»нинг ўйинига у қадар салбий таъсир қилмади. Иккинчи бўлимда Драган Черан орадаги фарқни оширди – 0:2.
  
Шу тариқа, Максим Шатцких шогирдлари иккинчи даврани ғалаба билан бошлаб, жадвалда пешқадамга айланиб олди. Айни паллада «шерлар» ҳисобида 31 очко бор. Темур Кападзе бошчилигидаги «Олимпик» эса 16 очко билан 9-поғонада қолмоқда. 

Tribuna.uz мухбири ушбу беллашувдан фотожамланма тайёрлади. 

Top