Ўзбекистон | 07:23 / 15.08.2023
1815
1 дақиқада ўқилади

Аҳолига чорвага озуқа етиштириш учун қўшимча ер майдони ажратилади

Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида президентнинг шу йил 10-11 август кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқувчи партия ва унинг фракцияси олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Фото: Kun.uz

Фракция йиғилишида “Айрим қонунларга деҳқон хўжалиги юритиш мақсадида бериладиган ерларнинг майдонини оширишга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида аҳолига чорвага озуқа етиштириш учун деҳқон хўжалиги юритиш мақсадида бериладиган ерларнинг майдони амалдаги 2 гектарлик чегарадан 5 гектаргача оширилиши белгиланмоқда.

Мазкур қонуннинг қабул қилиниши ҳудудда чорвачилик тармоқларини янада ривожлантириш, чорва озуқа базасини янада кўпайтириш, шунингдек, аҳолининг ўз хонадонларида чорва моллари боқишни ташкил этиш ва чорва озуқа базасига бўлган талабни қондиришга хизмат қилади.

Муҳокамалар давомида депутатлар ушбу қонун лойиҳаси партия манфаатларига тўла мос келишини эътиборга олиб, уни биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватлади.

Мавзуга оид

Эълонлар