07:49 / 16.08.2023
3424

IndiGo авиакомпанияси Деҳлидан Тошкентга тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўймоқда

Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпанияси Деҳли ва Тошкентни тўғридан тўғри рейслар билан боғлайди.

Фото: Uzbekistan Airports

Деҳли — Тошкент — Деҳли йўналиши бўйича биринчи мунтазам йўловчи рейси 2023 йил 6 сентябрга белгиланган

Рейслар Airbus А320 ва А321 самолётларида ҳафтасига тўрт марта — душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

IndiGo — бош қароргоҳи Ҳиндистоннинг Гургаон шаҳрида жойлашган ҳинд хусусий лоукостер авиакомпанияси. Компания мунтазам қатновлар ва самолётлар сони бўйича мамлакатдаги энг йирик авиаташувчи ҳисобланади.

Top