10:50 / 27.08.2023
20959

Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети - Ўзбекистондаги илк 5 юлдузли олий таълим муассасасига айланди

Таълим беришда ўзига хос янги стандартларни ўрнатган Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети (ТДИУ) нуфузли QS Stars халқаро рейтингида фахрли 5 юлдузни қўлга киритди.

Фото: Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети

Ушбу тарихий ютуқни ТДИУ Ўзбекистонда биринчилардан, Марказий Осиёдаги ОТМлар орасида эса иккинчи бўлиб қўлга киритди.

ТДИУнинг академик мукаммалликка, илғор тадқиқотларга ва талабаларга йўналтирилган ёндашувларга бўлган тинимсиз садоқати уни глобал таълимнинг биринчи қаторига олиб чиқди. Университетнинг юқори даражадаги таълимни таъминлаш ва ўсиш учун қулай муҳитни яратишга қаратилган саъй-ҳаракатлари QS Stars рейтингида алоҳида эътироф этилди ва унинг олий таълим соҳасидаги сифат маёғи бўлиб университет мавқейини янада мустаҳкамлади.

ТДИУнинг QS Stars халқаро рейтингида 5 юлдузга эга бўлиши нафақат университет, балки бутун республика учун мисли кўрилмаган ютуқдир. Ўзбекистонда ушбу нуфузли унвонга биринчи бўлиб сазовор бўлган ТДИУ ўз мавқеини таълим соҳасида ҳақиқий етакчи сифатида мустаҳкамлади. Қолаверса, Марказий Осиёда бу муваффақиятга эришган иккинчи университет бўлиши университетнинг халқаро стандартларга содиқлиги ва глобал рақобатбардошликка интилишидан далолат беради.

QS Stars рейтинги кенг қамровли ва жаҳон миқёсида эътироф этилган баҳолаш тизими бўлиб, у турли соҳалардаги университетларни уларнинг фаолияти ҳақида умумий тасаввурни тақдим этиш учун баҳолайди. У университетларни бир неча муҳим йўналишлар, жумладан, ўқитиш сифати, ишга жойлашиш, тадқиқот, халқаролаштириш, қулайликлар, инновациялар, инклюзивлик ва бошқалар асосида баҳолайди. Рейтинг тизими университетнинг кучли томонларини яхлит кўриш имконини беради ва шу билан бирга, бўлажак талабалар, тадқиқотчилар ва академик ҳамкорларга узоқ муддатли ва ишончли ҳамкор сифатида тан олинишига замин яратиб, стратегик ҳамкор сифатида қарай бошлашига асос бўлади.

ТДИУга берилган 5 юлдуз университетнинг ушбу тоифалар бўйича ажойиб фаолиятини акс эттиради ва ўз фаолиятининг барча жабҳаларида мукаммалликка интилишини намойиш этади. ТДИУ QS Stars рейтинги томонидан баҳоланган барча жиҳатлар бўйича, энг илғор тадқиқот ташаббусларидан тортиб инновацион ўқитиш методологиялари орқали жаҳоннинг топ-1000 лик рўйхатига тобора яқинлашиб бораётганидан далолат беради.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top