16:12 / 30.08.2023
16848

Жиззах вилояти ИИБда қатор лавозим тайинловлари амалга оширилди

Шароф Рашидов тумани ИИБ бошлиғи вилоят ИИБ бошлиғига биринчи ўринбосар бўлди, Зафаробод тумани ИИБга янги бошлиқ тайинланди.

Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг шахсий таркибга оид буйруғига мувофиқ Жиззах вилояти ИИБда қатор тайинловлар амалга оширилди.

Подполковник Акмал Муратов Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – тезкор-қидирув хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Акмал Муратов

Тайинловга қадар у Шароф Рашидов тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Шунингдек, подполковник Муродбек Шерлиев Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи ўринбосари – Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Муродбек Шерлиев

Тайинловга қадар у Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати техника назорати бошқармаси бошлиғи ўринбосари – рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими бошлиғи лавозимда хизмат қилган.

Подполковник Мирзабек Рўзиқулов Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмат бошлиғи ўринбосари – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мирзабек Рўзиқулов

Тайинловга қадар вилоят ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати пробация бўлими бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Отабек Аҳмеджонов Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмат бошлиғи ўринбосари – пробация бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Отабек Аҳмеджонов

Тайинловга қадар у вилоят ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати пробация бўлими жазоларни ижро этиш ва пробация назорати гуруҳи муҳим топшириқлар бўйича инспектори лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Баҳром Мусурмонов Зафаробод тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Баҳром Мусурмонов

Тайинловга қадар у Ички ишлар вазирлиги Академияси магистратурасида таълим олган.

Бундан олдинроқ Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғига янги ўринбосар ва вилоят ГАИнинг янги раҳбари тайинлангани хабар қилинганди.

Top