11:12 / 12.09.2023
10508

Кремл четга кетиб қолган россияликларнинг барчасини ҳам ортга қабул қилишга тайёр эмас

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, мамлакатда «Россия душманлари» учун жой йўқ. Унинг фикрича, кетганлар эртами-кечми қайтиб кела бошлайди.

Россия Украина уруши бошланганидан кейин мамлакатни тарк этганларнинг ҳаммасини ҳам қайтариб олишга тайёр эмас, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков. «Душманга айланганлар учун бизнинг ватанимизда жой бўлмайди», деди у 11 сентябр, душанба куни РБК’га берган интервьюсида. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, бу одамларнинг сонини «бўрттириб кўрсатмаслик керак».

Песков: Кетганлар қайтишни хоҳлаб қолади 

Песков хорижда яшаётган россияликлар эртами-кечми қайтишни бошлашига ишонч билдирди. Бу «бизнинг ўсиб бораётган бозоримиз ушбу одамлар чиқиб кетган кўплаб мамлакатлардаги салбий иқтисодий тенденциялар фонида жозибадор бўлиб бораётгани сабабли содир бўлади», деди Кремл вакили. Иқтисодиёт кўплаб жараёнларнинг марказида ва Россиядаги иқтисодий вазият «ёмон эмас», дейди у. 

Кетган россияликларни қайтариш бўйича ҳукумат чоралари имконияти ҳақида сўралганда, Песков «бу фақат бизнинг мамлакатимизнинг жозибадорлиги кўринишида бўлиши мумкин», деб жавоб берди. 

2022 йилда Россиядан фуқаро чиқиб кетишининг иккита кенг кўламли тўлқини кузатилди - тўлиқ миқёсли ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан сўнг, қиш охири ва эрта баҳорда, шунингдек, сафарбарлик эълон қилинганидан кейин, кузда. Расмийларда кетганлар сони ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Декабр ойида Рақамли ривожланиш вазирлиги раҳбари Мақсуд Шадаев Давлат думасидаги ҳукумат соатида Россияни тарк этган 100 минг IT-мутахассислар ҳақида маълум қилди, бу умумий ходимлар сонининг тахминан 10 фоизига тенг. 

Top