Ўзбекистон | 07:26 / 14.09.2023
3867
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда бизнес-омбудсман мақоми аниқлаштирилмоқда

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг девонини ташкил этиш таклиф этилмоқда.

Янги қонун лойиҳаси билан “Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги қонуннинг 22-моддасига муҳим ўзгаришлар киритилмоқда.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг фаолиятини таъминлаш учун юридик шахс ҳуқуқига эга давлат органи бўлган Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг девонини ташкил этиш таклиф этилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасига Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси масъул этиб белгиланди ва биринчи ўқишга тайёрлаш вазифаси юклатилди.

Мавзуга оид