07:23 / 14.09.2023
2695

Япония Халқаро ёшлар палатаси Ўзбекистонда ўз филиалини очишни режалаштирмоқда

Япония Халқаро ёшлар палатаси нотижорат ташкилоти бўлиб, 40 ёшгача  бўлган одамларни бирлаштиради.

Фото: ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Тошкентда Япония Халқаро ёшлар палатаси президенти Масаҳиро Асо билан учрашди.

«Япония Халқаро ёшлар палатаси президенти Масаҳиро Асо жаноблари билан самарали учрашув бўлиб ўтди», - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram каналида. 

Қайд этилишича, палатанинг Ўзбекистонда филиалини очиш режалаштирилмоқда.

«Бу халқларимизни боғловчи яна бир муҳим кўприк бўлиб, қўшма лойиҳаларни биргаликда рўёбга чиқариш ва, айниқса, ёшларнинг улкан салоҳиятидан фойдаланишда янги имконият бўлиб хизмат қилади», дейди Бахтиёр Саидов.

Япония Халқаро ёшлар палатаси нотижорат ташкилоти бўлиб, 40 ёшгача  бўлган одамларни бирлаштиради.

Top