16:29 / 18.09.2023
3464
Реклама

«Ўзтрансгаз» АЖ тизим иншоотларини куз-қишга тайёрлаш жараёнида шимолий ҳудудларда салмоқли ишлар амалга оширилмоқда

Хусусан, «Бухоро-Урал» магистрал газ қувурининг 22 км узунликдаги янги IV тармоғи қурилди. Мазкур магистрал газ қувурининг I-II тармоқларидаги нуқсонли қисмлар алмаштирилди. Айрим участкаларда жараён сўнгги босқичда давом эттирилмоқда.

Магистрал газ қувурларидаги 22 та беркитиш мосламаси алмаштирилди. Tулей МГҚБ компрессор станцияси AB цехининг чиқиш коллектори вa "Maрказий Осиё-Марказ" IV тармоқ лупинг газ қувури ўртасида қўшимча шлейф қурилди. Натижада лупинг газ қувури орқали газ ҳайдаш имконияти оширилди.  

Газли магистрал газ қувурлари бошқармасининг ДКС-4, ДКС-5 цехларида реконструкция ишлари амалга оширилди. Тун-у кун олиб борилган оловли ишлар давомида газ ҳайдаш агрегатлари, чанг тутгичлар, ҳаво орқали совитиш аппаратлари ҳамда ёқилғи тайёрлаш блокидаги нуқсонли беркитиш мосламалари алмаштирилди. 

Амалга оширилган тадбирлар тармоқнинг шимолий ҳудудлардаги участкаларида ишончлиликни таъминлаб, самарадорликка хизмат қилади.

Top