07:28 / 23.09.2023
2934

Ўзбекистон ва Гуржистон Транскаспий халқаро транспорт йўлаги бўйлаб юк ташиш масаласини муҳокама қилди

Бахтиёр Саидов Ню-Йоркда Гуржистон ташқи ишлар вазири билан музокаралар ўтказди.

Фото: ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ню-Йорк шаҳрида Гуржистон ташқи ишлар вазири Иля Дарчиашвили билан музокаралар ўтказди.

«Гуржистон ташқи ишлар вазири Иля Дарчиашвили жаноблари билан бўлган музокараларимиз чоғида Ўзбекистон-Гуржистон муносабатлари ижобий суръатларда ривожланаётганини қайд этдик ҳамда шериклигимизни барча йўналишларда, айниқса, иқтисодий дипломатия соҳасида янада кенгайтириш зарурлигини таъкидладик», - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг телеграм-каналида. 

Бўлажак юқори даражадаги алмашинувлар, Транскаспий халқаро транспорт йўлаги бўйлаб юкларни ташиш ва бошқа масалалар учрашув кун тартибидан ўрин олди.

Top