Ўзбекистон | 09:55 / 30.09.2023
4971
3 дақиқада ўқилади

InfinBANK “Ўтказма учун iPhone ” акциясини ишга туширди

Фото: InfinBANK

Картадан пулларингизни VISA картасига телефон рақам орқали ўтказинг ва бош совринига iPhone 15 қўйилган акция иштирокчисига айланинг.

Кузнинг дебочаси - ёқимли умидлар даври. Баъзилар биринчи ёмғир ва салқин об-ҳавони, баъзилар эса Янги йилни, яна баъзилар эса янги Apple маҳсулотлари тақдимотини кутади.

Келинг, янги iPhone 15 ҳақида гаплашамиз! InfinBANK “Ўтказма учун iPhone” акциясини ишга туширди, унда ҳар ойда олтита ғолиб банкнинг Instagramʼидаги расмий саҳифасида жонли эфирда тасодифий рақамлар генератори ёрдамида аниқланади. Икки ўйинда бизни жами 12 нафар ғолиб кутмоқда.

Иштирок этиш учун сиз картадан VISA картасига телефон рақами орқали пул ўтказишингиз керак бўлади, кейин эса шунчаки кутинг!

13 октябр ва 14 ноябр кунлари биттадан iPhone 15, шунингдек, беш жуфт AirPods Pro ўйналади.

Акция икки ой давом этади, аниқроғи 11.09.2023 йилдан 11.11.2023 йилгача амалда бўлади. Бу иштирок учун етарли вақт бўлади - чунки ҳар бир транзакция совринлар учун даъвогарга айланади. Шундай қилиб, қанча кўп транзакциялар бўлса, ғалаба қозониш имконияти шунчалик юқори бўлади.

Телефон рақам орқали пул ўтказмасини қандай амалга ошириш мумкин?

"Телефон рақам бўйича ўтказиш" хизматини фаоллаштириш учун сиз пул ўтказмалари олинадиган картани танлашингиз керак, сўнгра карта созламаларида "Картани телефон рақамга улаш" бандини танланг ва "Уланиш" тугмасини босинг.

• “VISA Direct”ни танланг ва ундан сўнг эса “Телефон рақам орқали”ни танланг;

• Очилган ойнада телефон рақамини халқаро форматда киритинг (ёки мобил иловадан фойдаланган ҳолда сақланган телефон рақамни танланг);

• Агар ўтказмаларни қабул қилиш картаси телефон рақамига уланган бўлса, иловада олувчининг исми ва фамилиясининг бош ҳарфи кўрсатилади;

• Фамилияни ўзингиз киритинг;

• Ўтказма суммасини киритинг ва “Ўтказиш” тугмасини босинг.

• Табриклаймиз, сиз акция иштирокчисисиз!

Акцияни ишга тушириш орқали, InfinBank мижозларга молиявий мослашувчанликнинг юқори даражасини эслатиб туради. Чунки телефон рақам орқали ўтказмаларни амалга ошириш — VISA билан ҳамкорликда амалга ошириладиган ўтказмаларнинг тез ва қулай усули ҳисобланади. Акцияга қўшилинг ва ўтказмаларнинг янги усулларини қўллаб кўринг!

Реклама

Мавзуга оид